Ўтган йили МО давлатлари мудофаага қанча сарфлагани маълум бўлди
Бу қизиқ
−
01 Май 8563 1 дақиқа
Ўтган йили Марказий Осиё давлатлари мудофаа соҳасига жами 1,9 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти (SIPRI) ҳисоботида сўз боради.
SIPRI эълон қилган ҳисобот Ўзбекистон ва Туркманистон маълумотларини ўз ичига олмайди. Чунки ташкилот мазкур икки давлат ҳақида аниқ рақам келтирмаган.
Ҳисоботга кўра, 2024 йилда минтақа давлатлари ҳарбий харажатларини 5,5 фоизга камайтирган. Сўнгги тўққиз йил ичида эса бу харажатлар қарийб чорак қисмга – 25 фоизга тушган. Бундан ташқари, ҳисоботда давлатларнинг харажатлари алоҳида келтирилмаган.
Қайд этиш жоиз, “Global Firepower” рейтингида минтақадаги энг кучли армия сифатида Қозоғистон ва Ўзбекистон армиялари эътироф этилган. Улар глобал кучлар рейтингида мос равишда 57- ва 58-ўринларни эгаллаган. Кучли учликни Туркманистон армияси якунлаган – 77-ўрин. Қирғизистон 105-ўринни, Тожикистон эса 108-ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институти 2024 йилда дунё бўйича ҳарбий харажатлар рекорд кўрсаткичга – 2,7 триллион долларга етгани хабар қилинганди. Бу ўтган йилга нисбатан 9,4 фоизга кўп дегани ва совуқ уруш тугаганидан бери энг кескин ўсиш сифатида қайд этилган.
Live
Барчаси