Ўтган сафар олинган стикерлар ўз кучини йўқотадими?
Жамият
−
08 Июль 2020
20778Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар карантин чоралари кучайтирилади. Унга кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш чекланади.
Худди шундай тартиб жорий йилнинг 30 март – 20 апрель кунлари ҳам ўрнатилган эди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ДХАдан берилган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз ҳаракатланиш тақиқланганди. Кейинроқ ушбу чеклов скутер ва велосипедларга ҳам жорий қилинди.
Хўш, ўтган сафарги чекловлар даврида ДХА ва бошқа маҳаллий ташкилотлардан олинган стикерлар навбатдаги чекловлар даврида ҳам амал қиладими? QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова ушбу савол билан Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсовга юзланди.
“Албатта, стикерли автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат этилади. Бу ҳақда тўлиқ маълумотни эртага, 9 июль куни алоҳида брифинг ўтказиб, айтишимиз мумкин. Чунки бугун айни шу масалада тартиб-қоидалар ўрганилиб, кўриб чиқилмоқда”, дейди Шоҳруҳ Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига ўрнатилган чекловлар жорий йилнинг 18 майидан берин-кетин бекор қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь