Устознинг шогирдга тайёрлаган совғаси: “Сити” “Арсенал”ни яксон қилди

Спорт

image

Англия премьер лигасининг 2-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Арсенал” жамоалари ўртасидаги учрашув “шаҳарликлар”нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ўйинда Хосеп Гвардиола ўз шогирди Микель Артетага “мастер-класс” ўтаб берди.

Биринчи таймни фаол бошлаган лондонликлар 7-дақиқадаёқ қарши ҳужумда жазоланди ва Жезуснинг узатмасидан сўнг, Илкай Гюндоган ҳисобни очди. 12-дақиқада ҳимоячиларнинг жарима майдончаси ичидаги хатосидан унумли фойдаланган Ферран Торрес орадаги фарқни иккита голга оширди.

35-дақиқада “Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жакага қизил карточка кўрсатилди. У мазкур вазиятда Жоау Канселуга нисбатан қўполлик ишлатган эди. Шундан сўнг, бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган “Сити” футболчилари 43-дақиқада Габриэль Жезуснинг голи эвазига орадаги фарқни 3 та голга етказди.

Иккинчи таймда тўп назорати бўйича катта устунликка эришган манчестерликлар 55-дақиқада Родри, 84-дақиқада Ферран Торреснинг голлари эвазига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 3-турдан сўнг, 6 очко тўплаган “Манчестер Сити” тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга кўтарилиб олди. Барча ўйинда мағлубиятга учраган “Арсенал” сўнгги ўринга тушиб қолди. Лондонликлар рақиб дарвозасини ишғол этмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал Манчестер Сити Футбол Гвардиола Артета

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг