Усмонхон Алимов “Рамзан Қодиров” масжиди очилишида қатнашади
Жамият
−
22 Август 2019
6844Эртага, 23 август куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида Рамзан Қодиров номидаги масжид ва Қуръон ҳофизлари мактаби очилади. Ушбу масжид Европанинг энг катта масжиди экани айтилмоқда.
Мазсжид очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимов ҳам иштирок этади. Бугун, 22 август куни Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам масжиднинг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди.
Ўзбекистон делегацияси таркибига Ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот вoситaлари вакиллари киритилган.
Ушбу нуфузли маросимда давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, таниқли ислом уламолари, соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этади. Шунингдек, масжиднинг очилиш маросими доирасида турли диний-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумки, мазкур улуғвор масжид меъморчилик анъаналарини безавол сақлаб келаётган маҳоратли ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда қурилган.
Унинг қурилиш ишларига 2012 йилда старт берилган эди. Масжид атрофида ҳар бири 63 метрлик тўрт бинора ўраб туради. Масжид гумбазлари эса 43 метр баландликда барпо этилган. Масжиднинг ички ва ташқи деворлари оқ юнон мармари билан безатилган.
Масжид бир вақтнинг ўзида 20 минг намозхонни сиғдира олади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 16 октябрь куни Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган.
LiveБарчаси