Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди

Спорт

image

Бугун, 13 июнь куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳида 2025 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташланди.

Онлайн тарзда ўтказилган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саралашнинг “E” гуруҳидан жой олди. Ўзбек футболчилари қитъа биринчилигининг финал босқичига чиқиш учун Ироқ, Хитой Тайпейи ва Фаластин билан баҳс олиб боради.

U-20 Ўзбекистон жамоаси эса “B” гуруҳидан жой олди. Осиё кубогига чиқиш учун "оқ бўрилар" Баҳрайн, Хитой Тайпейи, Камбоджа ва Непал билан куч синашади.

Маълумот учун, U-17 Осиё кубогининг финал босқичи кейинги йили апрель ойида Саудия Арабистонида ўтказилса, U-20 Осиё кубогининг ҳал қилувчи босқичи 2025 йил февраль ойида бўлиб ўтади. Саралаш ўйинлари эса 21 сентябрь куни старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made