Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
20 Декабрь 2019 7110 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нодиржон Валижонович Қосимов Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Нодиржон Қосимов бугунгача, “GM Uzbekistan” (ҳозир UzAutoMotors) ва “O‘zagrosanoatmashxolding” акционерлик холдинг компаниясида масъул лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу инспекция қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилади.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль