Ўшлик эркак хотинини аёвсиз калтаклаб, пичоқлади

Олам

image

Бугун, 24 январь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида маст эркак хотинини калтаклаб, қорнига пичоқ санчди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа эрта тонгда тахминан соат 4:00 атрофида содир бўлган. Бу ҳақда “24kg” хабар берди.

Қайд этилишича, аёл оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Қўшнилар эр-хотиннинг икки нафар фарзанди борлигини билдирган. Ҳолат юзасидан Ўш вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизмати расмий изоҳ берган.

Унга кўра, соат тахминан 5:00 да Ок-Буура туман милиция бўлимига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан 1999 йилда туғилган аёл тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл эридан қочишга уринган пайтда жароҳат олган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари маст ҳолатдаги 32 ёшли эркакни тезда қўлга олган.

Жабрланувчи ҳозирда шифохонада. Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, содир бўлган воқеа юзасидан Ўш вилояти Ички ишлар департаменти матбуот хизмати қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хотинини тўйга юбормаслик учун ертўлага қамаб қўйган собиқ ҳарбий қамалгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон аёл пичоқлади маст эркак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг