Урушга қарамай минглаб ҳиндлар Исроилда ишлаш учун навбат кутяпти
Олам
−
28 Январь
12423Минглаб ҳиндистонликлар Яқин Шарқдаги урушга қарамай, Исроилда ишлаш учун қабул қилиш марказига ёпирилиб келмоқда. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
Иқтисодиёт бироз кучайганига қарамай, ишсизлик даражаси юқорилигича қолаётган Ҳиндистонда камбағалликдан азият чекаётган аҳоли, уруш давом этаётган мамлакатда ҳам ўз имкониятларидан фойдаланишга уринмоқда. Иш қидириб келаётган эркаклар асосан малакали қурувчилар ҳисобланади.
"Агар менга Исроилга бориш учун рухсат берилса, ойига тахминан 1500 евро ишлашим мумкин. Бу эса Ҳиндистонда топадиган ойлик маошимдан уч баравар кўп", дейди коллеж битирувчиси Анооп Сингх “Euronews”га.
Ҳиндистонликларнинг айтишича, Уруш сабабли Исроил ўн минглаб фаластинлик ишчиларидан айрилган. Уларга айни пайтда мамлакатда ишчи кучига бўлган эҳтиёж аввалгидан анча кўпроқ эканлиги айтилмоқда.
Ҳиндистондаги Ҳаряна ва Уттар-Прадеш штатлари Исроилда қурилиш ишчилари учун 10 000 га яқин иш ўринларини эълон қилган. Уттар-Прадеш штат Меҳнат вазири Анил Ражбҳарнинг сўзларига кўра, Исроилга юбориладиган 16,000 ишчи гуруҳлар рўйхатини тузиш якунланган.
Ишга ёллаш 27 январь кунидан бошланган. Исроил ҳиндистонликларни 5000 дан ортиқ турли вазифаларга таклиф қилмоқда.
Маълумот учун, Ҳиндистонда аҳоли сони кўплиги учун ишсизлик муаммо бўлиб қолмоқда. Айни пайтда барча ёшдаги университет битирувчиларининг 15 фоизи, 25 ёшгача бўлган битирувчиларнинг 42 фоизи ишсиз.
Ҳукуматнинг ўтган йили эълон қилинган маълумотларига кўра, 13 миллионга яқин ҳиндистонлик чет элдан ризқини териб юрибди.
Улканбаева Райҳона