Урушга чақирув қоғози келган россиялик собиқ амалдор АҚШдан сиёсий бошпана сўради

Олам

image

Россия Федерацияси таркибидаги Коми республикасининг собиқ қишлоқ хўжалиги ва истеъмол бозори вазири Денис Шаронов 2022 йил октябрь ойида чақирув қоғозини олгач, АҚШга жўнаб кетган ва у ерда сиёсий бошпана сўраган. Бу ҳақда RTVI сайти хабар берди.

“У Россияда вазир бўлган, АҚШда юк машинаси ҳайдовчиси бўлган” сарлавҳали видеода собиқ вазирнинг исми айтилмаган, бироқ журналистлар юзни таниш хизматларидан фойдаланган ҳолда видеодаги шахсни аниқлаган.

Собиқ амалдор кейинроқ RTVI'га видеодаги чиндан ҳам ўзи эканлигини тасдиқлаган.

Денис Шаронов Россияда икки марта жиноий жавобгарликка тортилганини, бироқ ҳар икки сафар ҳам суд томонидан оқланган ва реабилитация қилинганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, у 2022 йилнинг январида вилоят раҳбари Владимир Уиба билан узоқ давом этган можаро туфайли Коми Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилган.

“Принципиал жиҳатдан менинг ёшим чақирувга унчалик мос эмас. Бу мен ишлаган республикадан келган сигнал эканлигини англадим. Бу шунчаки исталмаган одамлардан қутулишнинг бир усули. Олдинги иккита қувғин пайтида менга омад кулиб боқди, лекин бу сафар мен қаршилик қила олмаслигимни билардим. Мамлакатни тарк этишдан бошқа чорам қолмади”, дейди у.

Шаронов АҚШга жўнаб кетган. Ҳозир у юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди ва келажакда қишлоқ хўжалиги соҳасидан бирор иш топмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Коми Денис Шаронов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг