Уруш давом этади. Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна узайтирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатларини узайтирди. Давлат раҳбари томонидан имзоланган қонун Олий Рада сайтида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик режими 90 кунга узайтирилган ва ушбу қонун жорий йилнинг 6 августгача амал қилади.

16 апрель куни узайтириш тўғрисидаги қонун Олий рада томонидан қўллаб-қувватланган эди. Унга 357 нафар парламентарий овоз берган, бир киши қарши чиққан. 

Маълумот учун, Украинада ҳарбий ҳолат ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери амал қилиб келмоқда. У 15-марта узайтирилмоқда. Украинада ҳарбий ҳолат даврида президентлик ва Олий рада сайловларини ўтказиш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини 2025 йил 8 февралдан 9 майгача узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг