Урушнинг 2 йиллигида Ғарб етакчилари Киевга борди
Олам
−
24 Февраль
6603Бугун, 24 февраль куни Украина пойтахти Киевга тўрт нафар Ғарб етакчиси етиб борди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Хорижий етакчилар Украина билан кенг кўламли қуролли можаро бошланганининг икки йиллиги муносабати билан Киевга борган ва Украина билан бирдамлигини билдирган.
Италия Бош вазири Жоржия Мелони, Канада Бош вазири Жастин Трюдо, Бельгия Бош вазири Александр де Кро ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен тунда қўшни Польшадан поездда Украина пойтахтига етиб келди.
Етакчилар Киевга қуруқ қўл билан келгани йўқ. Хусусан, фон дер Ляйен ўзи билан Украина полицияси учун 50 та автомобиль олиб келди.
Хабар қилинишича, бугун Киевда видеоконференция ўтказиш режалаштирилган, унда G7 мамлакатлари етакчилари иштирок этади. Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам муҳокамага таклиф қилинган.
Маълумот учун, 2022 йил 24 февралда Россия Президенти Владимир Путин телемурожаатида Украина шарқида “махсус ҳарбий операция” бошланганини эълон қилган. Шундан бери Украинада уруш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 февраль куни Дания Бош вазири Метте Фредериксен Украинага борган ва Львовда Президент Владимир Зеленский билан хавфсизлик бўйича шартнома имзолаганди.
LiveБарчаси