Уруш бошидан бери россияликлар Украинада 500 га яқин компанияни рўйхатдан ўтказди
Олам
−
17 Май
67482022 йил февралидан бери Украинанинг босиб олинган ҳудудларида 892 та қишлоқ хўжалиги компанияси рўйхатга олинган. Уларнинг ярмидан кўпи Россия ҳудудларидан келган тадбиркорлар томонидан очилган. Бу ҳақда “Важные истории” хабар берди.
“Босиб олинган ҳудудларга келган россияликлар Украина донини экспорт қилиш учун компаниялар очмоқда”, деб ёзади нашр.
Компанияларнинг орасида камида биттаси чеченистонлик 43 ёшли Элбек Заиевга тегишли экани аниқланган.
Маълум қилинишича, унинг укаси Али Заиев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга яқин хавфсизлик хизмати ходимларидан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари, “Ягона Россия” сайтидаги эслатмалардан бирида Али Заиев Чеченистоннинг амалдаги раҳбарининг ўлдирилган отаси Ахмат Қодиров номидаги минтақавий жамғарма вакили сифатида тилга олинган.
Элбек Заиев “Агро 24” компаниясини 2024 йил февраль ойида рўйхатдан ўтказган. Компания Хеьрсон вилояти, Аскания-Нова қишлоғида жойлашган бўлиб, дон экинларини етиштириш, дон улгуржи савдоси ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланади.
Заиев ишғол қилинган ҳудудлардан ғалла сотишдан қанча даромад олганини аниқлаш қийин, чунки компания ҳали молиявий ҳисоботларни эълон қилмаган ва тўловлар кўпинча нақд пулда амалга оширилади.
LiveБарчаси