Ўрта Чирчиқда портлаш содир бўлди
3-саҳифа
−
05 Декабрь
12980Бугун, 5 декабрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ҳолати кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 5 декабрь куни соат 07:46 да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, “Ким Пен Хва” МФЙ, Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган.
Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
“Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев етиб борди ва унинг раҳбарлигида вазият оқибатлари бартараф этилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимияти, Прокуратура, ИИБ, ССБ, “Ҳудудгазтаъминот”раҳбар ходимлари ҳам етиб борган. Айни вақтда ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойида амалий ҳаракатларни олиб бормоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси