“Ўрикзор” бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари ярим миллиард сўмга савдога қўйилди

Жамият

image

"Ўрикзор" бозори собиқ раҳбарига тегишли бўлган антиквар машиналар очиқ аукционга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Аукцион жорий йилнинг 19 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган. “E-IJRO AUKSION” Электрон савдо майдончасига қўйилган 3 та автомобилнинг нархи ярим миллиард сўмдан юқори баҳоланган.

Аукционга қўйилган автомобиллар одатда шахсий коллекция учун йиғиладиган тарихий (антиквар) уловлар сирасига киради. Улар 648 483 546 сўмлик М-103 русумли автомобил ва нархи 527 593 963 сўм кўрсатилган BMW 511 ҳамда 600 217 528 сўм баҳоланаёган TRIUMPH русумли автомобиллар очиқ аукционда сотилиши кутилмоқда.

Мазкур автомобиллар хатланган мол-мулк бўлиб, ишончли манбалар уларнинг ҳақиқий эгаси собиқ “Ўрикзор” даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дмитрий Лимга тегишли бўлган Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган кўчмас мулк объекти ҳам савдога қўйилгани ҳақида маълумот берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўрикзор

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг