“Ўрикзор” бозори бузиладими?
Жамият
−
15 Июль 9206 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўрикзор” бозори бузилиб, ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ ҳеч қандай қурилиш ёки қайта қуриш ишлари муносабати билан ёпилмайди. Мажмуа ҳудудидаги барча объектлар белгиланган иш тартибида (ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз) фаолиятини давом эттирмоқда.
Унинг тугатилиши, бузилиши, реконструкция қилиниши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларидан илтимос қиламиз: тасдиқланмаган, норасмий хабарларга ишонманг”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” бозори тўлиқ бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдириб, бозорнинг фаолияти илгари муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли тўхтатилганини ҳамда бозорнинг бир қисми қайта тикланганини маълум қилган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь