Ургутда қадимий ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилди (фото)
Жамият
−
23 Июль
15712Ургутда қадимий Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилдан буён Самарқанд археология институти Ургут тумани Жўраптепа қишлоғи ёнидаги Қўрғонтепа ёдгорлигида археологик тадқиқотлар олиб борилган. Мазкур тадқиқотлар давомида Сўғд маданиятига оид ибодатхона топилган.
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Алишер Сандибоевга кўра, ибодатхона илк ўрта асрларга тегишли бўлиб, унинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда ва деворлари диний мавзудаги суратлар билан безатилган.
Ибодатхона деворларининг сақланиб қолган баландлиги 3 метрни ташкил этади ва унда 5 та эшик мавжуд. Деворларда юзи овалсимон ва қулоқлари зебу-зийнатларга бой маъбуданинг тасвирлари сақланиб қолган. Бу тасвирларда қанотли, устки қуббаси ярим ой шаклида бўлган тож ҳам кўзга ташланади. Шунингдек, ибодатхона деворларидаги сурат парчаларида турли персонаж тасвирлари ҳам учрайди, бу эса ибодатхонада бир нечта илоҳ тасвирланганини кўрсатади.
Шунингдек, ибодатхона деворларида токчалар ҳам мавжуд бўлиб, улардан бирининг ичида лойдан ясалган ҳайкалнинг қўл ва оёқ қисмлари топилган. Археологлар бу ибодатхона VII-VIII асрларда фаолият кўрсатган, лекин 712 йилда араблар Самарқандга юриш қилганида ёқиб юборилганини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳудудида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилганди.
LiveБарчаси