Урганчдаги “заправка”га ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 8 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган автомобилларга мобил ёқилғи қуйиш шохобчасида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 19:47 да шаҳарнинг Жаннатмакон кўчасида жойлашган автомобилларга мобил ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автоцистернадан ёқилғи сақлаш резервуарига бензин ёқилғисини тўкиш вақтида ёнғин келиб чиққани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:56 да қуршаб олинган ва соат 20:06 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида мобилцистернада 3 тонна бензин ёқилғиси ёниб зарарланган. Ёнғинда тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Вазирликка кўра, ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани “Олтин дала”  МФЙдаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бирида портлаш содир бўлганди. Ёнғин оқибатида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Хоразм заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг