Урганчда ертўладаги ёнғинда икки ишчи ҳалок бўлди
Жамият
−
28 Январь 2022 5975 1 дақиқа
Кеча, 27 январь куни Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида чиққан ёнғин оқибатида икки нафар ёлланма ишчи ҳалок бўлди.
Хоразм вилоят ИИБга кўра, кеча соат 11:00 да, “Чўлобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар қурилишида ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган, 1962 йилда туғилган Г.О. ва 1960 йилда туғилган Ғ.Э. “дом” ертўласида темир кесадиган ускунадан фойдаланаётган пайтидаги қисқа туташув натижасида ёнғин юз берган.
Оқибатда ишчилар ертўлада ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025