Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди

Жамият

image

Урганч шаҳрида халқаро “Binary” (Малайзия) университети филиали ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг текгишли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти бўлиб, ўқиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура бўйича кадрлар тайёрланади.

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

Шунингдек, Филиалда профессор-ўқитувчилар таркибининг 40 фоизидан кам бўлмаган қисми малакали хорижий профессор-ўқитувчилар билан тўлдирилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон ва Малайзияда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Binary университети

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг