Университет профессори вазирга ўринбосар бўлди

Жамият

image

Алишер Мелсович Тўраев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Алишер Тўраев 1961 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича биолог-генетик, Ломоносов номидаги Москва давлат университети тугаллаган.

Вена университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университетида, Россия Федерацияси Физика – техника институтида фаолият юритган.

2019 йилнинг июнь ойидан буён Тошкент давлат аграр университети, “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг