Умрага юбориш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган турфирмаларга чора кўрилди

3-саҳифа

image

Бир неча вилоятларда ўтказилган махсус тадбирларда ноқонуний тарзда “Умра” тадбирларини ташкил этиб келган турфирмаларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган “Xurmo travel umra” МЧЖ (Saxiy travel) фуқароларга лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этиб келгани аниқланган.

Қолаверса, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида “Anor tour” номи остида, Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида “Sokin travel” номи остида жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан “Умра” тадбирини ташкил этиб келгани аниқланган.

“Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита томонидан “Xurmo travel umra” МЧЖ (Сахий травел)га нисбатан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, “Anor tour” ва “Sokin travel” номлари остида ишлаб келган жисмоний шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича тўпланган материаллар тегишли чора кўриш юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

Маълумот учун, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 10 декабрь куни Самарқанд вилоятида ўтказилган махсус тадбирда ноқонуний тарзда “Умра” тадбирларини ташкил этиб келган турфирмага нисбатан тегишли тартибда чора кўрилганди. Туристик фирманинг 2002 йилда туғилган ходими фуқаро А.Д.га тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда “Умра” зиёратига юборишини ваъда қилиб, бошқа фуқаролардан 3600 АҚШ доллари олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра турфирма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг