Умрага юбориш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган турфирма аниқланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Самарқанд вилоятида ўтказилган махсус тадбирда ноқонуний тарзда “Умра” тадбирларини ташкил этиб келган турфирмага нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида жойлашган “Atlas avia tour” туристик фирмасининг 2002 йилда туғилган ходими фуқаро A.Д.гa тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда “Умра” зиёратига юборишини ваъда қилиб, бошқа фуқаролардан 3600 АҚШ доллари олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1682-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги лицензияга эга бўлмаган “Ultra Parvoz” турфирмаси ҳам ноқонуний тарзда Умрага юбориш билан шуғулланиб келгани аниқланганди. Қолаверса, Тошкент шаҳрида жойлашган “Yasin travel” турфирмаси ноқонуний равишда 74 нафар фуқарони Умрага юборган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Умра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг