Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

Жамият

image

“Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсумида зиёратчилар “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади. Улар Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида истиқомат қилади. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

“Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгилангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Умра – 2024” Мадина шаҳри Макка шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар