Умра тадбирларини ташкил этиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди
Жамият
−
04 Июль
3187Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Президент томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди. Шунингдек, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.
Бундан ташқари, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (3 млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.
Манбага кўра, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
LiveБарчаси