Уммоннинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди
Жамият
−
13 Ноябрь 2023
4010Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Унга кўра, бугун, 13 ноябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий билан учрашиб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.
Шунингдек, учрашувда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича сўз юритилган.
“Элчи хонимга Ўзбекистондаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.
Маълумот учун, Уммон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 22 апрелида ўрнатилган.