Умарали Раҳмоналиев Ўзбекистон МТЖга чақирув олди
Спорт
−
15:22 469 1 дақиқа
Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маҳаллий Суперлиганинг 22-тури якунланганидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлайди.
Маълумот учун, Умарали Раҳмоналиев терма жамоага доимий чақирув оладиган футболчи ҳисобланмайди. 22 ёшли футболчи жорий йилги Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олганди. Бироқ якуний 26 нафар футболчидан иборат қайдномадан тушиб қолганди.
Эндиликда Умарали “Сабаҳ” билан бирга Европа Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда.
FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси учта халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Жамоа жорий йилнинг 24 сентябрь куни Эрон, 1 октябрь куни Сурия ҳамда 6 октябрь куни Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.
Италиялик мутахассис жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойидаги халқаро танаффус учун расмий қайдномамни эълон қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Португалиянинг “Брага” клуби футболчилари Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов фаолиятида илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоага чақирув олгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси