Тошкентда 18 ёшли маст ҳайдовчи симёғочга урилди. Йўловчи ҳалок бўлди
Жамият
−
22 Август 2020 9265 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳрида Lacetti иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисасида навқирон йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 2002 й.т. Ш.А. Lacetti русумли транспорт воситасида маст ҳолда ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратувчи бўлагида ёритиш чироқлари ўрнатилган темир симёғочга урилган.

Натижада, ушбу автомобиль йўловчиси 19 ёшли И.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Автомобиль ҳайдовчиси 18 ёшли Ш.А. ва йўловчиси 19 ёшли Қ.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль