Улар шу йил пайдо бўлади – Илон Маск инсон миясига ўрнатиладиган чиплар ҳақида маълум қилди
Технология
−
09 Май 2020
18045Илон Маск томонидан асос солинган Neuralink компанияси инсон миясига ўрнатиладиган чип ишлаб чиқмоқда. Ушбу чипнинг инсонлардаги тажрибаси кейинги йилни ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Илон Маск YouTubeʼдаги подкаст пайтида маълум қилди.
Маск Neuralink чиплари ёрдамида нафақат Паркинсон ёки Алцгеймер касаллигини муваффақиятли даволаш, балки соғлом одамларда мия функцияларини “сақлаб қолиш ва кучайтириш“ мумкинлигига ишонади. Миллиардернинг айтишича, имплантация учун биринчи чиплар 2020 йилдаёқ пайдо бўлиши мумкин.
“Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Биз одамларга соғлом бўлиш ва йўқотган баъзи функцияларини тиклаш орқали ёрдам бериш имкониятига эгамиз“, дейди Маск.
Унинг сўзларига кўра, чипни бош суяги остига қўйиш режалаштирилган. Мияга уланиш электродлар орқали амалга оширилади.
Маълумот учун, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск 2016 йилда Neuralink компаниясини ташкил қилган. Компания нанотехнология соҳасида фаолият олиб боради.
LiveБарчаси