Украинанинг ЕИга кириш эҳтимоли ортди
Олам
−
21 Июнь 2022
7743Бугун, 21 июнь куни Европа Иттифоқи давлатлари 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш бўйича сиёсий консенсусга эришди. Бу ҳақда Люксембургда бўлиб ўтган ЕИ умумий ишлар кенгаши йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида Франция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Клеман Бон маълум қилди. Франция йилнинг биринчи ярмида ЕИ Кенгашига раислик вазифасини ўз зиммасига олади.
Боннинг қайд этишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини бериш бўйича жуда кенг, ҳатто, айтиш мумкин бўлса, тўлиқ сиёсий консенсусга эришилган.
“Бугунги муҳокамалар ушбу ҳужжатларни илгари суриш масаласида, айниқса, Украина ва унинг номзод мақомига эга бўлиш ҳақидаги аризасини имкон қадар тезроқ кўриб чиқиш имкониятлари бўйича кенг, ҳатто, умумий консенсусга келишга имкон берди”, дейди у.
Эндиликда бу масалани давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳал қилади.
Шу билан бирга, Бон саммитда Ғарбий Болқон мамлакатларини Европа Иттифоқига қабул қилиш бўйича музокараларни бошлаш истиқболи, эҳтимол, қабул қилинмаслигини тан олди.
Болгария 2005 йилда номзод мақомини олган Шимолий Македония, 2009 йилда номзод бўлган Албания ва 2010 йилда бу мақомни олган Черногория билан аъзолик бўйича музокаралар бошланишига тўсқинлик қилишда давом этмоқда.
“Франция раислиги Болгария билан [Болқонларни қабул қилиш бўйича музокаралар бошланишига] вето қўйишни бекор қилиш бўйича интенсив музокаралар олиб бормоқда, бироқ Софиядаги сиёсий вазият оғирлигича қолмоқда”, дейди Бон сўзида давом этиб.
Сешанба куни эрталаб Ёвропарламент раҳбари Роберта Метсола Европа Иттифоқи Украинага украиналикларнинг руҳини сақлаб қолиш учун номзод мақомини бериши кераклигини, реал кириш учун эса ҳали “кўп қадамлар қўйилиши керак”лигини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, бу қадам фақат "умид рамзи".
17 июнь куни Еврокомиссия Европа Иттифоқи саммитида Украина ва Молдовага номзод мақомини беришни тавсия қилди. ЕИ ташқи хизмати раҳбари Жозеп Боррель 20 июнь куни Люксембургда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу давлатлар, агар ҳозир номзод мақомига эга бўлсалар, Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни 2023 йил охиригача бошлашлари мумкинми ёки йўқлигини билмаслигини айтди. Номзод мақомини бериш мамлакатга на аниқ муддатларни, на Европа Иттифоқига қўшилиш фактини кафолатлайди. Туркия 1999 йилда Европа Иттифоқига номзод мақомини олди, фақат 2005 йилда аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлашга муваффақ бўлди. Бироқ ҳалигача аъзоликка қабул қилинмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь