Украинанинг учта порти “дунёга ҳаётни қайтаришга” тайёргарлик бошлади

Олам

image

Украина денгиз портлари маъмурияти 22 июль куни Истанбулда дон ва унга алоқадор озиқ-овқат маҳсулотларини денгиз орқали экспорт қилиш ташаббуси имзоланиши муносабати билан Одесса,  Черноморск ва Южний портлари ишини қайта бошлаш учун тайёргарлик кўрилаётганини эълон қилди. 

“2022 йил 22 июлда дон ва унга алоқадор озиқ-овқат маҳсулотларини денгиз орқали экспорт қилиш ташаббуси имзоланганлиги муносабати билан Одесса, Черноморск ва Южний портлари ишни қайта тиклашга тайёрланмоқда. Сизга шуни маълум қиламизки, кўрсатилган денгиз портларига кемаларнинг кириши ва чиқиши етакчи кема ҳамроҳлик қиладиган карвонни шакллантириш йўли билан амалга оширилади”, дейилади маъмурият сайтидаги хабарда. 

Карвонларни шакллантириш режаларини ишлаб чиқишга Украина денгиз портлари маъмурияти кемаларни киритиш учун аризаларни электрон почта орқали юборишни сўрайди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дон йўлаги

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг