Украинанинг Курскка зарбасида ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилмоқда
Олам
−
14 Май 2025 9642 1 дақиқа
Жорий йилнинг 11 май куни Украинанинг Россиянинг Курск вилояти Рильск шаҳрига уюштирган ҳужуми оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн маълум қилди.
Унга кўра, шаҳар марказида жойлашган меҳмонхона вайроналари остидан 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Хинштейн марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Бундан ташқари, ҳужумда тан жароҳати олган яна 2 нафар эркак ҳозирда Курск вилоят шифохонасида оғир аҳволда қолмоқда.
Расмийларга кўра, ҳужум оқибатида шаҳар киришидаги меҳмонхона жиддий зарар кўрган. Портлаш тўлқини туфайли иккита машина ва иккита уй ҳам зарар кўрган. Бир аёл сон соҳасидан жароҳат олган. Барча жабрланганлар Рильск марказий туман шифохонасига етказилган.
Ҳодиса жойига зудлик билан тез ёрдам жамоалари ва қутқарувчилар етиб борган. Туман раҳбари вазиятни назоратга олган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025