Украинанинг Курскка ҳужуми Путин учун ҳақиқий дилемма яратади – Байден 

Олам

image

Қўшма Штатлар Президенти Жо Байден Украинанинг Россияга ҳужуми Россия Президенти Владимир Путин учун ҳақиқий дилеммани яратишини айтди ва АҚШ расмийлари украиналиклар билан доимий алоқада эканлигини қўшимча қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

“Украинанинг Курскка бостириб киришидан мақсад Россияни трансчегаравий ҳужумдан ҳимоя қилиш учун Украинадан қўшинларини олиб чиқишга мажбурлашдир”, дейди АҚШ расмийси.

Қайд этилишича, Украина Россиянинг 2022 йил февралида бошланган босқинини қайтаришга уринаётгани сабабли, АҚШ Украинага, асосан, мудофаа мақсадлари учун мўлжалланган миллиардлаб долларлик қурол-яроғ етказиб берган. Май ойида Байден Киевга Украина шимоли-шарқидаги Харьков шаҳрига қарши ҳужумни қўллаб-қувватлаётган Россия ичидаги ҳарбий объектларга нисбатан АҚШ етказиб берган қурол-яроғларни ишга туширишга рухсат берган эди.

Оқ уйнинг айтишича, Украина Россиянинг Курск вилоятига бостириб кириши ҳақида олдиндан огоҳлантирмаган. Россия кучлари Украина қўшинларига ракеталар, учувчисиз самолётлар ва ҳаво ҳужумлари билан жавоб қайтарган.

Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер “Аir Force One” бортидаги журналистлар билан суҳбатида Вашингтоннинг операцияга алоқаси йўқлигини айтди.

АҚШ расмийларига кўра, Вашингтон Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг мақсадларини ҳали ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига қилган ҳужуми учун Россия Украинадан шафқатсиз қасос олиши мумкинлигидан хавотирдалигини билдирганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Путин Украина Курск Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг