“Украинанинг алоқаси йўқ”. Сибига Россиядаги суиқасдга тўхталди
Олам
−
07 Февраль 3344 1 дақиқа
Украина Ташқи ишлар вазири (ТИВ) Андрей Сибига Россия генералининг ўлдирилишига Украина ҳеч қандай алоқадор эмаслигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум бўлишича, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани генерал Владимир Алексеевга қилинган суиқасдда айблаган. Лавровнинг гапларига кўра, ушбу ҳужумнинг мақсади тинчлик музокараларини издан чиқаришдан иборат бўлган.
Бунга жавобан Украина (ТИВ) Андрей Сибига баёнот берган. Унга кўра, Киев бу ҳужумга мутлақо алоқадор эмас.
Маълумот учун, кеча 6 февраль куни Москвада генерал-лейтенант Владимир Алексеевга суиқасд уюштирилганди. Волоколамское шоссесида жойлашган тураржой биносида номаълум шахс генералга бир нечта ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи оғир аҳволда шаҳар шифохонасига юборилган.
Айни пайтда, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, генерални отган шахсни қидириш ишлари бошланган.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль