Украинани аччиқ кунлар кутмоқда – Байден уруш қанча давом этишини айтди

Олам

image

Украинадаги можаро бир йилдан ортиқ давом этиши мумкин, Украинани оғир ва аччиқ кунлар кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 21 февраль куни Варшавадаги чиқишида айтди. 

“Биз бир-биримизга адолатли бўлишимиз керак. Озодликни ҳимоя қилиш бир кунлик ёки бир йиллик иш эмас”, дейди у. 

У сўзида давом этаркан, олдинда оғир кунлар борлигига ишора қилди. 

“Украина Россия ҳужумидан ҳимояланишда давом этмоқда ва қарши ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Оғир ва аччиқ кунлар, ғалабалар ва фожиалар бўлади, лекин Украина бунга тайёр”, дея қўшимча қилди Байден.

Унинг фикрича, ўтган йил Вашингтон ва унинг иттифоқчилари бирлашиш ва Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига қарши туриш қобилиятини намоён этган. 

“Бутун дунё асрлар синови олдида турибди. Европа ва Америка синовдан ўтмоқда. НАТО синовдан ўтмоқда. Барча демократик давлатлар синовдан ўтмоқда”, дейди Америка раҳбари.

У Россиянинг Украинага бошлаган босқини АҚШ ва унинг иттифоқчилари олдига долзарб саволларни қўйганини айтди.

"Биз дуч келган саволлар оддий бўлганидек, чуқур эди. Жавоб берамизми ёки юз ўгириб кетамизми? Биз кучли ёки заиф бўламизми? Биз барча иттифоқчилар билан бирлашамизми ёки бўлиниб кетамизми? Бир йил ўтиб, биз жавобни топдик. Биз муносабат билдирдик. Биз куч ва бирдамликни кўрсатдик. Ва дунё юз ўгиргани йўқ”, дейди Байден.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг