Украинани қийин қиш кутмоқда. Швеция бунда унга ердам беради
Олам
−
02 Декабрь 2025 4602 2 дақиқа
Швеция Украинанинг фавқулодда эҳтиёжларини қондириш, жумладан энергия таъминоти, бузилган инфратузилмани тиклаш, шунингдек, ислоҳотлар ва соғлиқни сақлаш тизимига кўмаклашиш учун 100 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам ажратади. Бу ҳақда Швеция ҳукумати бугун, 2 декабрь куни маълум қилди.
Ноябрь ойи бошида Украинанинг “Экономическая правда” нашри ҳукуматдаги манбаларига таяниб, Украина бир неча кун ичида 1 гигаватт электр энергияси ишлаб чиқаришни йўқотгани, бу эса 12 соатдан ортиқ давом этадиган электр узилишларига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Айни пайтда, Коммунал истеъмолчилар уюшмаси раҳбари Олегь Попенко келаётган қиш “жуда қийин бўлиши” ҳақида огоҳлантирди, паст ҳароратларда газ таъминотига чекловлар қўйилиши мумкин. Швециянинг янги ёрдам пакети ушбу хавфларни қисман юмшатишга қаратилган.
“Биз кўп қаватли уйларда қолишга мажбур бўламиз, у ерда ҳарорат одатдагидек 17-22 даража эмас, балки 12-14 даража бўлади ва босим пасаяди ва ҳатто газда узилишлар бўлиши мумкин”, деди у.
Маълумот ўрнида, Россиянинг кенг кўламли босқинининг бошидан бери Швеция Украинани фаол қўллаб-қувватлади. Швеция ҳукуматига кўра, Стокгольм аллақачон Украинани қўллаб-қувватлаш учун жами 10 миллиард евро ажратган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Украинага 11,5 миллиард евродан ортиқ ёрдам ажратгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси