Украинага қилинган дрон ҳужуми оқибатида 6 минг киши электрсиз қолди

Олам

image

Бугун, 4 июль куни ярим тунда Россия қўшинлари Украинага Shahed типидаги дронлар билан ҳужум қилди. Оқибатда мамлакат аҳолисининг 6000 нафари электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Николай Олешчук ўзининг Тelegram-каналида маълум қилди.

Дронлардан бири Чернигов вилоятидаги инфратузилма объектига урилган. Келтирилишича, Курск вилоятидан учирилган 22 та камикадзе дронларининг  21 таси Киев, Днепропетровск, Житомир, Полтава, Суми ва Чернигов вилоятларида уриб туширилган.  

“Кечаси Киевга ҳужум қилишга уринган Shahed-131/136 туридаги барча дронлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинди”, дея ёзган Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко.

Дастлабки маълумотларга кўра, Киевда қурбонлар ва вайроналар йўқ. Бироқ кўплаб хонадонлар бутунлай электр таъминотидан ажралган. 

Чернигов вилояти расмийлари, ўз навбатида, Россиянинг Shahed дронларидан бири маҳаллий инфратузилма объектига бориб урилганини маълум қилган. 

“Айни пайтда 5963 нафар истеъмолчи электр таъминотисиз қолмоқда”, деб ёзган вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Вячеслав Чаус ҳам Теlegram саҳифасида. 

Унинг қўшимча қилишича, минтақадаги ҳаво ҳужуми беш соатдан ортиқ давом этган.

Житомир вилоятида уриб туширилган дрон қолдиқлари ерга тушиши оқибатида аҳоли уйларидан бири ёниб кетган. Оқибатда бир аёл жабрланган ва шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига ракета ва учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилганди. Шунингдек, Хитой Россия учун янги дрон моделини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр дронлар Shahed Николай Олешчук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made