Россия Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига ракета ва дрон билан ҳужум қилди
Олам
−
12 Июнь
10122Россия Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига ракета ва учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво қўмондонлиги хабар берди.
Келтирилишича, мамлакат Қуролли кучлари Россиянинг бешта ракета ва 24 та учувчисиз самолётини уриб туширган. Ушбу ҳарбий техникалар Россия ҳарбийлари томонидан Саратов вилоятидан Ту-95 МС стратегик авиация самолёти орқали учирилган тўртта Х-101/Х-555 қанотли ракеталари ҳамда битта “Искандер-М” баллистик ракетаси бўлган.
Шунингдек, Тамбов вилоятидан учирилган битта Х-47М2 "Кинжал" аэробаллистик ракетаси ҳамда Ейск ва Приморско-Ахтарскдан учирилган "Шаҳед-131/136" типидаги 24 та ҳужумчи дрон ҳам бўлган. Бунинг учун ҳаво мудофааси Киев, Днепропетровск, Запорожье, Полтава, Харьков ва Винница вилоятларида ишлаган.
Маълум қилинишича, Киевда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш тахминан икки соат давом этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида қурбонлар ва вайроналар мавжудлиги қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский сўнгги беш кун ичида Украинага камида 500 та ракета ва дрон учирилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси