Украинага 2025 йилда 126 млрд доллар керак – ОАВ
Олам
−
03 Декабрь
2285Келгуси йилда урушни давом эттириш учун Украинага тахминан 126 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам керак бўлиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 3 декабрь куни “The Wall Street Journal” украиналик амалдорга таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Киевга ҳарбий ёрдам сифатида тахминан 120 миллиард евро, яъни 126 миллиард долларга тенг маблағ керак.
“Бу маблағ Украина армиясини қўллаб-қувватлаш ва Россиянинг ҳарбий харажатлари билан тенглашиш учун зарур”, дейилган хабарда.
Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Украинага 62 млрд доллардан ортиқ ёрдам ажратган, шундан 61,4 млрд доллар Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин берилган.
Россия бу ёрдамни танқид қилиб, қурол етказиб беришни можарони ҳал этишга тўсқинлик қилувчи ва НАТО мамлакатларини тўғридан тўғри зиддиятга жалб қилувчи қадам, деб баҳолаган.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинага қурол ташувчи юклар Россия учун қонуний нишон бўлишини таъкидлаган. Унинг айтишича, АҚШ ва НАТО нафақат қурол етказиб бериш, балки украиналик ҳарбийларни тайёрлаш орқали ҳам зиддиятда фаол иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ҳарбийлари томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш учун Украина армиясининг кучи етмаслигини айтганди. Зеленский НАТОга аъзолик Украина хавфсизлиги ва фаровонлиги учун ягона чора деб ҳисоблайди. Қолаверса, у Япония, АҚШ, Жанубий Корея ва Украинага ёрдам кўрсатган ва Россияга санкциялар киритган кўплаб Европа ва бошқа мамлакатларга миннатдорлик билдирган ҳамда Украинани мустаҳкамлаш учун кўпроқ ёрдам кераклигини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь