Украинадан қочганлар сони кескин ошди – БМТ

Олам

image

Сўнгги 24 соат ичида украиналик қочқинлар сони 100 минг кишига кўпайди. Уруш бошланганидан бери мамлакатни 3,16 миллион киши тарк этган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди. 

БМТ маълумотларига кўра, қочганларнинг ярмидан кўпи Польшадан паноҳ топган. Тахминан 500 минг киши Руминияда, яна 350 минг киши Молдовада, 280 мингдан ортиғи Венгрияда, 230 минг киши Словакияда, деярли 170 минг нафари эса Россияда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, жорий ҳафта бошида Украинада 6,7 миллионга яқин одам ўз уйини тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни  Европа комиссияси қочқинларни ҳимоя қилиш бўйича махсус механизмни ишга туширган. Бу Украинани тарк этган фуқароларга ЕИда бир йилгача қолиш, кейин эса бу муддатни уч йилгача узайтириш имконини беради. Европа Иттифоқи қочқинларни уй-жой, тиббий ёрдам, таълим ва иш билан таъминлайди.

Шунингдек, Буюк Британия ҳукумати Украинадан келган қочқинларни қабул қилган маҳаллий аҳоли, ташкилотлар ва жамоаларга ойига 350 фунт стерлинг (456 доллар) тўлашини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг