Украинадаги уруш одамларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир кўрсатди – “Euronews”
Олам
−
21 Февраль 2023
5452Ҳар тўрт украиналикдан бири давом этаётган уруш туфайли руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолардан азият чекмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, тахминан 10 миллион одам депрессия, асабийлик, жароҳатдан кейинги стресс бузилиши, биполяр тартибсизлик ёки шизофрения каби касалликларни бошдан кечираётганини маълум қилган.
Украина ҳукумати аскарларининг 60 фоиздан ортиғи жароҳатдан кейинги стресс бузилишидан азият чекаётганини ва аҳолининг қарийб ярми урушни енгиш учун психологик ёрдамга муҳтожлигини айтган.
Шунингдек, ҳозирги вақтда қўллаб-қувватлаш хизматларининг фаолияти ҳам қийинлашган. Улар муҳтожларнинг учдан бир қисмигагина ғамхўрлик қилиши мумкин. Давом этаётган можаро эса Украинанинг аллақачон таранглашган руҳий саломатлик тизимига қўшимча босим ўтказган ҳамда жуда зарур бўлган руҳий саломатлик ва психо-ижтимоий ёрдам хизматларини бузган.
Уруш бошланганидан кўп ўтмай, Львов шаҳридаги коммунал тез тиббий ёрдам касалхонасида психиатрия бўлими очилган. Ўтган йилнинг апрель ойидан буён у ерда можаро туфайли жароҳат олган мингдан ортиқ одам даволанган.
“Агар сиз мендан олти ой олдин сўраган бўлсангиз, мен сизга ҳеч нарса айтмаган бўлардим, чунки биз ҳали ҳам ўрганаётган эдик. Биз буни ўзимиз қилмадик, балки НАТОнинг ҳарбий госпиталларига мурожаат қилдик”, деди психиатр Олег Березюк.
Унинг айтишича, одамларни ёрдам сўрашга ва очиқ гапиришга мажбур қилиш биринчи тўсиқ бўлган. Шундан кейингина тинч аҳоли ва аскарлар учун жароҳатни даволаш бошланиши мумкин бўлган. Клиниканинг мақсади инсонларнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолари яшашда давом этишларига тўсқинлик қилмаслигини таъминлаш бўлган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси