Украинадаги уруш фонида қанча фуқаро Ўзбекистонга эвакуация қилингани айтилди
Жамият
−
07 Апрель 2023
8825Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён Ўзбекистоннинг 6 030 нафар фуқароси махсус рейслар орқали мамлакатга эвакуация қилинган. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотида маълум қилинди.
Келтирилишича, 2022 йил давомида хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 276 846 та консуллик операцияси амалга оширилган.
Сенаторлар вазирлик томонидан инвестицияларни жалб қилиш, экспортни ривожлантириш ва ҳудудлараро ҳамкорлик ҳамда туризмни кенгайтиришга қаратилган устувор вазифаларга қарамай, бу соҳада ҳал этилмаган айрим муаммолар сақланиб қолаётганини таъкидлаган.
Хусусан, мамлакат ҳудудларида илғор, ресурсларни тежовчи технологияларни жалб қилиш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қатор дипломатик ваколатхоналар етарли даражада фаолият кўрсатмаётгани айтилган.
Сенаторлар ҳудудлараро ҳамкорлик ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон шаҳарлари билан қардошлик алоқаларини ривожлантириш борасидаги ишлар самарадорлигини тубдан ошириш ва ишлар натижадорлигига эришиш зарурлигига эътибор қаратган.
Шунингдек, мамлакатнинг ташқи сиёсий ишлар бўйича идораси миллий туристик маҳсулотини оммалаштириш ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида сезиларли чоралар кўриши зарурлиги қайд этилган.
Кенг ва очиқ муҳокама якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь