Украинадаги масжид ҳужумга учради

Олам

image

Жорий йилнинг 28 апрель куни Украинанинг Львов шаҳрида номаълум шахс масжидга ўт қўйишга уринди. Бу ҳақда шаҳар полицияси хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса Пивденний савдо маркази ҳудудидаги масжидда ёнғин чиққани ҳақида 102 махсус линиясига хабар келиб тушган.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг дастлабки маълумотларига кўра, номаълум шахс масжид биносига ёнувчи аралашма солинган икки шиша улоқтирган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Шишалардан биридаги суюқлик ёниб кетган, бироқ масжид ходимлари оловни ўчиришган.

Қрим мусулмонлари диний бошқармаси ушбу ҳодисани диний адоватни қўзғатишга қаратилган, атайлаб уюштирилган провокация деб баҳолаган.

Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодиса гувоҳлари ва кўрган-билганлар аниқланмоқда. Шунингдек, жиноятчининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат юзасидан Украина Жиноят кодексининг 194-моддаси 2-қисми (Мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш) асосида жиноят иши қўзғатган. Дастлабки тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигериянинг шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳрида жойлашган масжидда содир бўлган портлаш оқибатида камида етти киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Украина ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг