Украинадаги авиаҳалокат сабаби маълум бўлди

Олам

image

Аввалроқ, Украинанинг Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Фожиада 20 киши қурбон бўлгани ва 2 киши омон қолгани айтилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ан-26 самолётининг қулашига двигателнинг ишламай қолгани сабаб бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Украина Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ҳаво кемаси командири рация орқали двигателда муаммо борлигини айтган.

“Двигател ишламай қолган. У буни ҳавода айтди. У двигателда қандайдир муаммо борлигини айтганди. Рация орқали”, деган вазирлик вакили.

Таъкидланишича, Ан-26 командири Чугуева шаҳридан бўлган 30 ёшли майор фожиада ҳалок бўлган. Самолёт бортида жами 28 киши бўлган. Улардан 22 нафари вафот этган, икки нафари жароҳатланган, тўрт кишининг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Маълум бўлишича, фожиадан олдин улар самолётдан сакрашга улгурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина авиаҳалокат

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг