Украинада ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. 20 киши қурбон бўлди
Олам
−
26 Сентябрь 2020
6361Кеча, 25 сентябрь куни Украинанинг Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса машғулотлар вақтида юз берди.
Фожиа юз берганини Украина Мудофаа вазирлиги бир нечта маҳаллий ОАВга тасдиқлади.
Самолёт соат 20:45 ларда Чугуев шаҳри яқинида қулаган.
Бортда жами 23 киши бўлган. Шундан 18 нафари курсантлар, 5 нафари экипаж аъзоси.
ИИВ маълумотига кўра, 20 киши ҳалок бўлган. 2 киши оғир аҳволда.
LiveБарчаси