Украинада тадбиркорларнинг норозилик акцияси бошланди
Олам
−
15 Декабрь 2020
4217Бугун, 15 декабрь куни эрталаб, Киевнинг Украина Ҳукумати биноси жойлашган кўчасида тадбиркорларнинг норозилик ҳаракати қайта бошланди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, юзлаб намойишчилар Грушевский кўчаси ва унга қўшни бўлган кўчалар бўйлаб, Конституция майдонига ва намойишчиларнинг асосий йиғилиш жойи бўлган Олий Рада биноси ёнига қараб юришмоқда. Ҳаракат давомида намойишчилар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилмоқда.
SaveФОП ҳаракати етакчиси Сергей Доротичнинг акцияни ташкил қилувчи Украинанинг “Страна” газетасига айтишича, бугун намойишчилар Ҳукумат олдига карантин, касса аппаратлари жорий этилиши ва бошқа бир қатор талаблар билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятидаги чекловларни бекор қилиш шартини қўйишади. Намойишлар муносабати билан метрополитен полицияси Киев марказида навбатчиликни кучайтирмоқда.
Тадбиркорларнинг норозилик ҳаракатлари 17 ноябрда бошланган ва бир неча бор полиция билан тўқнашувлар юзага келган. Дастлаб, бизнес вакиллари ҳафта охирида карантин жорий қилинишига қарши чиқди ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш киритишни талаб қилди.
LiveБарчаси