Украинада сайловлар урушдан кейин ўтказилади
Олам
−
01 Декабрь 2023
3436Украина Олий Радасининг тўққизинчи чақириғида фракция ва гуруҳлари мамлакатда навбатдаги сайловлар ҳарбий ҳолат тугагандан кейингина ўтказилиши ҳақидаги баёнотни имзолади. Баёнот 10-12 ноябрь кунлари Закарпатия шаҳрида бўлиб ўтган тинчлик ва демократия учун “Жан Монне мулоқотлари” форматидаги йиғилишда қабул қилинди. Бу ҳақда кеча, 30 ноябрь куни “Страна” нашри хабар берди.
Ҳужжатда айтилишича, Украина парламентида вакиллик қилган барча сиёсий кучлар “келажакда эркин ва адолатли миллий сайловлар (парламент, президентлик) ҳарбий ҳолат тугаганидан кейин камида олти ой ўтгач бўлиб ўтишига келишиб олган.
“Ҳужжатни “Халқ хизматчиси” фракциясидан Девид Арахамия, “Баткившина”дан Юлия Тимошенко, “Евробирдамлик”дан Ирина Герашченко, “Овоз”дан Александра Устинова ва бошқа парламент гуруҳлари вакиллари имзолади”, деб ёзади “Украинска правда”.
Маълумот учун, Украинада президентлик сайловлари 2024 йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. 2023 йил август ойи охирида Владимир Зеленский агар уруш даврида сайловлар ўтказилса, янги президентлик муддатига ўз номзодини қўйишга тайёрлигини айтган. Октябрь ойида Украинада амалдаги ҳарбий ҳолат туфайли Олий Радага сайловлар ўтказилмади. Зеленский ноябрь ойи бошида ҳозир сайлов вақти эмаслигини, барча диққат-эътибор урушга қаратилишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь