Украинада россияпараст сиёсатчиларнинг қариндошлари изига тушишди
Олам
−
05 Май 2022
5880Украина суди украиналик сиёсатчилар Виктор Медведчук ва Тарас Козакнинг қариндошларига тегишли корхоналарнинг корпоратив ҳуқуқлари ва ҳисобларини ҳибсга олди. Бу ҳақда Украина Давлат тергов бюроси хабар берган.
“Давлат тергов бюроси ташаббуси билан суд Украина халқ депутатлари Виктор Медведчук ва Тарас Козакнинг қариндошларига тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг корпоратив ҳуқуқлари ва ҳисобларини ҳибсга олди. Ҳибсга олинган ҳисоблар 40 миллион гривнадан (1 миллион 372 минг доллар) кўп”, дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, кеча, 4 май куни Давлат тергов бюроси ходимлари Киев ва Львов вилоятларида жойлашган олтита объектда навбатдаги тинтувни ўтказган.
Медведчук ва Козакнинг қариндошларига ноқонуний қум қазиб олиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тинтув чоғида қимматбаҳо расмлар, антиқа буюмлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар олиб қўйилган.
Маълумот ўрнида, Украина Хавфсизлик хизмати жорий йил апрелда Медведчук Президент Владимир Зеленский топшириғига кўра ҳибсга олинганини эълон қилди. Кейинроқ Зеленский Россияга Медведчукни асирга олинган Украина фуқароларига алмаштиришни таклиф қилди. Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Кремль Медведчук тақдирини кузатиб боради ва европалик сиёсатчиларни ҳам шунга ундайди.
LiveБарчаси