Украинада қатор вазирликлар ёпилиши мумкин

Олам

image

Жорий йилги бюджет тақчиллиги туфайли Украина ҳукумати мавжуд 19 та вазирликдан камида бештасини қисқартирмоқчи. Бу ҳақда бугун, 9 март куни Украинанинг “Новое время” нашри маълум қилди.

Қолаверса, Украина парламенти аъзоси Даниил Гетманцев аввалроқ Украина давлат бюджети иттифоқчиларнинг ташқи ёрдамига жуда боғлиқлиги, йил охиригача Киев грантлар ва имтиёзли кредитлар кўринишида қарийб 9,5 миллиард доллар молиявий ёрдам жалб қилиши кераклигини билдирган.

Кейинроқ Бош вазир Денис Шмигаль Украина давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун Европа Иттифоқи, АҚШ ва Халқаро валюта жамғармаси ҳамда иттифоқчи давлатлардан 30 миллиард доллардан ортиқ миқдорда молиявий ёрдам олишни кутаётганини айтган.

Таъкидланишича, қисқартирилган вазирликларнинг бир қисми Бош вазир девони назоратига ўтади. Бироқ айнан қайси вазирликлар ёпилиши айтилмаган. Шу билан бирга, ҳозирча ҳукуматда бу муаммони ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилмагани айтилмоқда.

"Яқин ойларда Украина Вазирлар Маҳкамаси жиддий қисқартиришларга дуч келади. Гап мавжуд 19 та вазирликдан камида 5 таси тарқатиб юборилиши ҳақида кетмоқда. Буни “Халқ хизматчиси” партияси ва мамлакат президенти девонидаги манбалар ҳам тасдиқлаган”, дейилади нашр сайтида чоп этилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина Қуролли кучлари раҳбариятида ўзгариш қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ҳукумат вазирликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made