Украинада даҳшатли сув тошқини авж оляпти (видео)

Олам

Украинанинг ғарбий минтақаларида кучли тошқин юз бериб, бирданига бир нечта вилоятни сув босди. Ушбу офат 2008 йилда юз берган аналогик ҳодисадан кейинги энг кенг кўламлиси бўляпти.

Ҳозира барча қутқарувчилар мамлакат ғарбига ташланган. Бу офат ўрмонлар ҳудудининг кескин ва тартибсиз қисқариб бориши билан изоҳланяпти.

Бир неча кундан бери давом этаётган кучли ёмғир ёғиши натижасида қатор минтақаларда дарёларда сув меъёридан ортиб, тошган. Бугунгача Иван-Франковск, Черновиц, Тернополь, Львов, Карпаторти ҳудудлари тошқиндан талафот кўрган.

Иван-Франковск вазият энг оғир ҳудуд бўлиб турибди. Бу ерда Днестр дарёсининг суви даражаси етти метрга ўсган. Расмийларнинг маълум қилишича, Верховин, Косов, Рожнятов туманларида ойлик ёғин миқдорининг 70 фоизи тушиб бўлган. Кўплаб уйлар сув остида қолган. Львовда – 72, Тернополь – 37 та уйни сув босган. Черновиц вилоятида 728 та уй сувдан зарар кўрган.

Кеча сув тошқини Тернополь вилоятига етиб бориши натижасида учта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган.

Эвакуацияга қарамай кўплаб одамлар қуруқликдан узоқда, ярим сув босган уйларида қолиб кетган ва қутқарилишини кутяпти. Бу одамларни қутқариш учун вертолаётлар сафарбар қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина сув тошқини

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг