Украинада айрим фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш тақиқланди
Олам
−
09 Октябрь
6185Украина Олий Радаси бугун, 9 октябрь куни 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган айрим фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришдан озод этувчи қонунни қабул қилди. Уни қабул қилиш учун 311 депутат овоз берди. Бу ҳақда депутат Алексей Гончаренко маълум қилди.
РБК-Украина маълумотларига кўра, қонун соғлиқ нуқтаи назаридан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ва уруш пайтида чекланган яроқлиларга ҳарбий хизматдан озод қилишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Ҳарбий ҳолат даврида ва 25 ёшга тўлгунча, бундай украиналикларни фақат уларнинг розилиги билан чақириш мумкин бўлади.
Қайд этилишича, май ойида Украинада 25 ёшдан бошлаб ҳарбий хизматга чақириш бўйича янги қонун кучга кирганидан сўнг, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлганларни хизматга чақириш бўйича низолар юзага келган. 25 ёшга тўлгунча чақирилиши мумкин бўлган украиналиклар хизмат муддати ўтган, ҳарбий кафедрани тугатган ёки ҳарбий тиббий комиссия томонидан тинчлик вақтида яроқсиз, урушда эса яроқли деб топилганлар ҳисобланади. Шу билан бирга, қонунлардан “чекланган яроқли” мақоми ўчирилиб ташланди ва бундай мақомга эга бўлган хизматга чақирила бошланди.
Маълум бўлишича, овоз беришдан бир кун олдин, 8 октябрда қонун матнидан уруш пайтида чекланган яроқли деб тан олинган ҳарбий хизматга чақирилганларни захира ҳисобига ўтказиш ҳақидаги норма олиб ташланган. Ушбу масалани ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, бунда захира ҳисобига ўтказиш механизми ва муддатлари кўрсатилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналиклар сафарбарликни кечиктириш учун 37 минг долларга “оқ чипталар” (соғлиғи сабабли ҳарбий хизматдан озод қиладиган ҳарбий чипталар) сотиб олаётгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси